Германия халқаро ҳамкорлик жамияти GIZ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзстандарт» агентлиги ҳамкорлигида «Пахтачилик саноатини барқарор ривожлантириш ва қўшилган қийматни ошириш» лойиҳаси доирасида «Органик пахта етиштириш стандарти» бўйича ўқув семинари ўтказилди.
Семинарида Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларидан пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари, иш бошқарувчилари, агрономлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари қатнашиб, органик қишлоқ хўжалиги, органик пахта хом ашёсини етиштириш агротехнологияси, унинг асосий талаблари, органик ўғитлар, органик пахта стандартини олиш тартиблари ва жараёнлари мавзулари бўйича халқаро экспертлар билан тажриба алмашдилар.
Ўқув семинари Швейцариянинг «Органик қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институти» (FiBL) нинг экспертлари томонидан олиб борилди. Ушбу лойиҳа Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш федерал вазирлиги (BMZ) томонидан молиялаштирилмоқда.