«Ўзстандарт» агентлиги томонидан сифатсиз, сертификатланмаган ва қалбаки, Европа Иттифоқи ва Евросиё Иқтисодий Иттифоқида хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимларига киритилган мамлакатларига олиб кириш тақиқланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётганлиги ва олиб кирилаётганлиги тўғрисидаги ахборот тизимини жорий этилди.
БАТАРEЯДА ИШЛАЙДИГАН ҚУЛОҚ ТОЗАЛАГИЧ
Хабарнома тури: жиддий таҳдидли маҳсулот
Маҳсулот номи: Suction Ear Cleaner
Русуми: InnovaGoods Wellness Care
Ишлаб чиқарувчи давлат: Хитой Халқ Республикаси
Хавф тури: Атроф-муҳит учун хавф
Тавсифи: Батареяда ишлайдиган оқ рангли қулоқ тозалагич
Хавф: Маҳсулотнинг металл таркибида қўрғошин концентрацияси ҳаддан ташқари кўп (ўлчанган қиймати: оғирлигидан 42,7% гача). Қўрғошин атроф-муҳит учун хавф туғдиради. Маҳсулот RoHS 2 директиваси талабларига мувофиқ эмас.
Ўров-идиши: ушбу маҳсулот оқ қутида сотилади. Шунингдек, интернетда ҳам сотилади.
Хабарнома Швециядан тарқатилган.
Ахборот тизимига киритилган сифатсиз маҳсулотлар билан сontrol.standart.uz электрон манзилида батафсил танишишингиз мумкин.