«Ўзстандарт» агентлиги томонидан сифатсиз, сертификатланмаган ва қалбаки, Европа Иттифоқи ва Евросиё Иқтисодий Иттифоқида хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимларига киритилган мамлакатларига олиб кириш тақиқланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётганлиги ва олиб кирилаётганлиги тўғрисидаги ахборот тизимини жорий этилди.
БОЛАЛАР УЧУН АВТОМОБИЛ ЎРИНДИҒИ
Хабарнома тури: жиддий таҳдидли маҳсулот
Маҳсулот номи: Chair Assembly
Русуми: Номаълум
Ишлаб чиқарувчи мамлакат: Хитой Халқ Республикаси
Хавф тури: Жароҳатланиш
Тавсифи: Автомобилда фойдаланиш учун болалар ўриндиғи. Маҳсулот онлайн тарзда сотилган.
Хавф: Авто ҳалокат вақтида болалар ўриндиғи бўйи 139 смдан баланд бўлган болларни ҳимоялашга етарлича барқарор эмас. Ушбу маҳсулот ЕЭК ООН № 44-04 қоидаларига жавоб бермайди.
Ўров-идиши: картон қути
Хабарнома Голландиядан тарқатилган.
Ахборот тизимига киритилган сифатсиз маҳсулотлар билан сontrol.standart.uz электрон манзилида батафсил танишишингиз мумкин.