Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 724-сонли қарори билан тасдиқланган «Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламенти тасдиқланди.

Мазкур техник регламент Вазирлар Маҳкамасининг «Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 19 июлдаги 520-сон қарори ўрнига амалга киритилмоқда.

Ушбу техник регламентда ёғ-мой маҳсулотлари хавфсизлигига доир санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативлари, ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қадоқлаш, тамғалаш, сақлаш, ташиш, қайтариб олиш ва утилизация қилиш (қайта ишлаш), муомалага чиқариш, сотиш, намуна олиш, идентификация қилиш ва мувофиқлигини баҳолаш ҳамда синовдан ўтказиш талаблари ўрнатилган бўлиб, халқаро норматив ҳужжатлар талаблари билан уйғунлаштирилди.

«Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач, яъни 2021 йил 17 февралдан амалга киритилади.