Италияда стандартлаштириш ташкилоти (UNI) ташкил этилганига 100 йил тўлди. Аср давомида UNI ташкилоти миллий ва халқаро стандартларни ишлаб чиқишда ва ривожлантиришда фаол иштирок этди. Ишлаб чиқилган стандартлар инсонлар ҳаётини яхшилашга, маҳсулот ва хизматларнинг сифатли ва хавфсиз бўлишига замин яратди.
UNI ташкилотининг асрга тенг юбелий тадбири, дунё бўйлаб давом этаётган CОVID-19 пандемияси туфайли онлайн тарзда бўлиб ўтди. Тадбирда таъсисчи ташкилот вакиллари (АNIMA - Италия машинасозлик ассоциацияси) ҳамда унинг халқаро шериклари ISO (Халқаро стандартлаштириш ташкилоти) ва CEN (Европа стандартлаштириш қўмитаси), ишбилармон доира вакиллари, бошқа манфаатлар вазирликлар ва идоралар иштирок этди. Видеоалоқа орқали нутқ сўзлаган ISO президенти Эдди Нёге UNI ташкилотининг халқаро стандартлаштириш соҳаси ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди..
Янги 100 йиллик логотипнинг бир қисми сифатида UNI ташкилоти
2021 йилга мўлжалланган бир қатор махсус тадбирларни режалаштирмоқда, бунда стандартлаштиришнинг жамиятдаги ролига алоҳида эътибор қаратилади.
Бугунги кунда ижтимоий масъулият, молиявий таълим, қулайлик ва дизайн, барқарор жамият, ақлли шаҳарлар ва инфратузилмалар, иқтисодиёт ва ижтимоий мавзудаги стандартларга талаб тобора кўпайиб бормоқда.
UNI ташкилоти бундай стандартлар иқтисодий ривожланишни уйғунлаштириш, инновацияларни рағбатлантириш ва инсон қадр-қимматини таъминлаш учун муҳим ҳисоблайди.
Мазкур мақола Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг маълумотларига асосланган. Қўшимча маълумот олиш учун «Ўзстандарт» агентлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармасига ёки қуйидаги ҳаволага мурожаат қилишингиз мумкин https://www.iso.org/news/ref2621.html
«Ўзстандарт» агентлиги
Халқаро муносабатлар бошқармаси