«Ўзстандарт» агентлиги тизимидаги Қашқадарё вилояти ҳудудий филиалларида давлат тилида иш юритилиши, расмийлаштирилаётган синов баённомалари ҳамда сертификатларни давлат тилида расмийлаштирилишининг ҳолати ўрганилди.
Филиалларнинг лабораториялари ва бошқа иш жараёнлари билан яқиндан танишилиб, давлат тилида иш юритишда нималарга эътибор қаратилиши юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Учрашувда Бош директорнинг маслаҳатчиси А.Пардаев томонидан ташкилотларда ҳужжатларнинг давлат тилида бўлиши ва янги нашрдан чиққан «Давлат тилида иш юритиш» қўлланмасининг аҳамиятли жиҳатлари тилга олинди.