«Ўзстандарт» агентлиги Қашқадарё ҳудудий филиаллари ходимлари ҳамда агентлик масъуллари иштирокида Алишер Навоий асарларида теран ифода топган миллий ва умуминсоний ғояларнинг жаҳон тамаддунида тутган ўрнини ҳамда улуғ мутафаккирнинг адабий-илмий меросини мамлакатимизда ва халқаро миқёсда янада чуқур тадқиқ қилиш ва кенг тарғиб этиш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Шунингдек, мазкур маърифий учрашувда сўзга чиққанлар Юртбошимиз томонидан имзоланган «Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги Қарори мазмун моҳиятига кенг тўхталдилар.