Идишда қадоқланган ичимлик сувининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарилган қадоқланган ичимлик суви ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, сотиш ва йўқ қилиш, тамғалаш ва сақлашга мажбурий талабларни белгилаш мақсадида қабул қилинган.

Техник регламент кучга киритилиш билан, унинг талабларига риоя этилиши таъминланадиган стандартлаштиришга доир 6 та норматив ҳужжатлар ҳамда мазкур техник регламент билан тартибга солинувчи маҳсулотларнинг намуналарини олиш, синов ва ўлчов усулларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги 86 та норматив ҳужжатлар рўйхати шакллантирилди.

Ичимлик суви мувофиқлик сертификати мавжуд бўлганда, шунингдек мувофиқлик сертификати билан тасдиқланган миллий мувофиқлик белгиси билан белгиланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида муомалага чиқарилади.

Шунингдек техник регламентда табиий ичимлик сувида, тозаланган ичимлик сувида, болалар овқатлари учун ичимлик сувида ҳамда сунъий минераллашган ичимлик сувларидаги айрим табиий ва сунъий радионуклидлар даражаси белгиланган.

Мазкур техник регламент талабларига риоя этилиши бўйича Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек ўз ваколатлари доирасидаги бошқа ваколатли давлат органлари томонидан давлат назорати ўтказилади.