Ўзбекистон миллий матбуот марказида «Ўзстандарт» агентлиги ташаббуси билан Президентимизнинг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида соҳага оид белгилаб берилган вазифалар ва уларнинг ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мурожаатномада Мамлакатимизнинг Евросиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олиши ҳамда ушбу ташкилотга аъзо бўлган давлатлар бозорларида тўлақонли иштирок этиш учун миллий техник тартибга солиш меъёрларини уларнинг талабларига мослаштириш бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлиги белгилаб қўйилди.

Шу билан бирга  «Ўзстандарт» агентлиги олдида ҳам соҳага доир бир қатор вазифалар юклатилди.

Матбуот анжумани давомида журналистлар соҳага оид саволларга жавоблар олдилар.