«Ўзстандарт» агентлигида Латвиянинг SAI "Baltic CG" эксперт гуруҳи вакили, халқаро эксперти Евгений Костюченко иштирокида «Европа Иттифоқида техник жиҳатдан тартибга солиш» мавзусида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Унда «Ўзстандарт» агентлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази масъуллари иштирок этди.
SAI "Baltic CG" эксперт гуруҳи вакили халқаро эксперт Евгений Костюченко томонидан иштирокчиларга Европада техник жиҳатдан тартибга солиш тизими, импорт маҳсулотларга қўйилган Европа талаблари, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш соҳасидаги Европа тажрибаси, синов ва сертификатлаштириш жараёнлари тушунтирилди.
Шу билан бирга Европа бозорида электртехника маҳсулотларига қўйилган сифат ва хавфсизлик талабларининг тобора кучайиб бораётганлиги сабабли СE Маркировкасига алоҳида эътибор берилаётганлигини таъкидланди.
Тадбир якунига кўра, мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини ошириш учун ушбу турдаги онлайн мулоқотни доимий ташкил этиб боришга келишиб олинди.
«Ўзстандарт» агентлиги
Халкаро муносабатлар бошқармаси