«Ўзстандарт» агентлиги касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан бир гуруҳ ходимлар Хоразм воҳасининг диққатга сазовор жойларини томоша қилиш мақсадида саёҳат уюштирилди.

Саёҳат давомида қадимий ва ҳамиша навқирон Хива шаҳрининг тарихий обидалари ва улардаги асори-атиқалар билан танишдилар.

Шунингдек, Агентлик ходимлари Урганч туманида жойлашган буюк тарихдан ҳикоя қилувчи муборак «Улли ҳовли» мажмуасида бўлиб, у ердаги маҳаллий ҳунармандлар томонидан ташкил этилган маҳорат дарслари билан танишдилар.