«Ўқув хоналари (аудиториялар, лаборатория хоналари, устахоналар) хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент лойиҳаси муҳокамага қўйилмоқда.
Ушбу умумий техник регламент лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги 298-сонли “2020 йилгача бўлган даврда сифат миллий инфратузилмасини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.
Лойиҳа бўйича таклифларни 2016 йил 28 ноябрга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юборишингиз мумкин.
Алоқа учун шахс: Б.Исмоилов,
Манзил: 100095, Тошкент ш., 2-Чимбой кўчаси 96, тел: 246-01-54, e-mail: bismailov@edu.uz