Президентимизнинг “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ сифатсиз, сертификатланмаган ва қалбаки, шу жумладан Европа Иттифоқи ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимларига киритилган мамлакатларига олиб кириш тақиқланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётганлиги ва олиб кирилаётганлиги тўғрисидаги ахборот тизимини жорий этилди.
Ушбу ахборот тизимининг мақсади маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва мамлакатимиз ҳудудига сифатсиз маҳсулотларни кириб келишини олдини олишга қаратилган.
Ахборот тизимига киритилган сифатсиз маҳсулотлар билан сontrol.standart.uz электрон манзилида танишишингиз мумкин.
2021 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда Европа Иттифоқи давлатларига олиб кириш тақиқланган 19 та сифатсиз маҳсулотлар импортига тақиқ киритилди. Қуйидагилар ушбу маҳсулотлар қаторига киради:
Болалар учун идишлар тўплами
Огоҳлантириш тури: жиддий хавфга эга маҳсулот
Маҳсулот номи: set repas bambou - 5 pièces
Маркаси: VERBAUDET
Ишлаб чиқарувчи давлат: Хитой Халқ Республикаси
Хавф тури: бўғилиш, жароҳатланиш
Тавсифи: Бамбукдан тайёрланган композицион материалдан ясалган, декоротив нақшли (бегемот, денгиз шери) санчқи, қошиқ, тарелка ва стакандан иборат болалар учун идишлар тўплами.
Хавф: Маҳсулот ичидаги санчқининг
осон синиб, майда бўлакларга ажралади. Ёш бола майда бўлакларни оғзига солиб бўғилиб қолиши мумкин. Синган бўлаклар бола ички аъзоларига шикаст етказишига олиб келади. Маҳсулот Европа стандарти EN 14372 талабларига жавоб бермайди.
Қадоқланиши: картон қути
СОЧЛАРНИ ТУРМАКЛАШ УЧУН ВОСИТА
Огоҳлантириш тури: жиддий хавфга эга маҳсулот
Маҳсулот номи: haircare 2 fasen
Маркаси: imago
Ишлаб чиқарувчи давлат: Бельгия
Хавф тури: кимёвий
Тавсифи: шаффоф рангдаги қопқоқ ва оқ-қора рангли ёзувлар билан кўк рангли контейнерда интернет орқали сотилган.
Хавф: Маҳсулот таркибида циклотетрасилоксан моддаси мавжуд (ўлчов қиймати: 4%). Косметика қоидаларида циклотетрасилоксан моддасини қўллаш тақиқланади. Маҳсулот косметика қоидаларига мувофиқ эмас.