Мамлакатимизда экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида, экспортёр ва экспорт имкониятига эга бўлган корхоналарда замонавий халқаро стандартларни жорий этишда кўмаклашиш юзасидан онлайн семинар ўтказилди.

Ушбу семинарда «Ўзстандарт» агентлиги Менежмент тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги масъул ходимлари билан биргаликда экспорт қилувчи корхоналарга халқаро стандартларни жорий этиш ва сертификатлаштиришда молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида мутахассисларига батафсил тушунтириш берилди.

Онлайн семинар давомида мутахассисларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.