Бугунги кунда республикамизда давлат тилига бўлган эътибор туфайли давлат бошқаруви идораларида давлат тили иш юритилиши ҳамда ҳужжатлар алмашинуви каби барча жараёнлар давлат тилида олиб борилмоқда.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш Департаменти ташаббуси билан чоп этилган «Давлат тилида иш юритиш» қўлланмаси мазкур соҳани тартибга солишда муҳим аҳамият касб этади.
«Ўзстандарт» агентлигида мазкур қўлланманинг мазмун моҳиятига бағишланган учрашувда тизим ташкилотлари ҳамда Марказий аппарат масъулларига қўлланмани иш юритишда қўллаш, ундан самарали фойдаланиш, агентлик тизим ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳудудий филиалларида давлат тилида иш юритишда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.