Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида юртимизнинг барча соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган мақсад ва вазифалар ўз ифодасини топган.
Айни кунларда мазкур Мурожаатнома халқимиз томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Мурожаатномада Агентлик олдига миллий стандарт ва меъёрларимизни ривожланган мамлакатларнинг стандартларига уйғунлаштириш вазифаси белгилаб берилган эди.
«Ўзстандарт» агентлиги ва унинг ҳудудий филиаллари иштирокида ташкил этилган тадбирнинг асосий мавзуси Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятига қаратилди. Учрашувда Тошкент архитектура-қурилиш институти кафедра мудири Шахриддин Бойматов кўргазмали чиқишлари орқали Мурожаатномада белгиланган асосий йўналишлар юзасидан маълумот берди.
Тадбир сўнггида савол-жавоблар, таклиф ва тавсиялар билдирилди.