Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида савдо-иқтисодий, илмий техник-ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 11 йиғилиш Баённомасида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида Ҳиндистон савдо ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишни ривожлантириш идораси (APEDA) билан онлайн видеоконференция ўтказилди.
Унда «Органик» маҳсулотларини жаҳон бозорларига экспорт қилишда “APEDA” идораси томонидан кўрсатиладиган мувофиқликни баҳолаш ишлари, хорижий давлатларда «Органик» маҳсулотларга қўйган импорт талаблари, «Органик» стандартлар ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш, малака алмашиш учун тренинглар ва семинарлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
“APEDA” идораси фаолияти билан қуйидаги линк орқали танишиш мумкин http://apeda.gov.in/apedawebsite/
«Ўзстандарт» агентлиги
Халқаро муносабатлар бошқармаси