Инсон хаётини  хавфсизлик белгиларисиз тасаввур қилиш жуда қийин. Янги тозаланган поллардан сирпаниб кетишдан тортиб, қурилиш майдончаларида содир бўлган фожиали бахтсиз ҳодисаларгача нотўғри тушунилган хавфсизлик белгилари фалокатнинг асосий мезони ҳисобланади.

Хавфсизлик белгилари бўйича халқаро миқёсда келишилган бир қатор стандартлар мавжуд бўлсада, уларни корхоналарда самарали жорий  этилиши муҳим аҳамият касб этади.

Янги нашр этилган ISO/ТС20559 График рамзлар - хавфсизлик ранглари ва хавфсизлик белгилари –Хавфсизлик белгилари тизимини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар, бу  жараёнларни соддалаштириш ва тушунарли қилиш орқали корхоналарга ёрдам беришга қаратилган.

Ушбу кўрсатмада хавфни камайтириш учун мўлжалланган алоқа тизимини шакллантириш, хавфсизлик белгиларини амалий қўллаш бўйича тавсиялар ва тушунтиришлар мавжуд.

Қўлланма хавфсизлик белгиларининг асосий халқаро стандартларига қўшимча сифатида хизмат қилади:

Лойиҳалаштириш тамойилларини ўз ичига олган ISO  3864 серияли стандарти;

ISO 7010, График рамзлар - хавфсизлик ранглари ва хавфсизлик белгилари - рўйхатдан ўтган хавфсизлик белгилари;

ISO 16069, График рамзлари - хавфсизлик белгилари – хавфсизлик орқали  тизимни бошқариш  (SWGS);

ISO 23601, Хавфсизликни аниқлаш - Эвакуация ва эвакуация режасининг белгилари; ва ISO 17398, хавфсизлик ранглари ва хавфсизлик белгилари - хавфсизлик белгиларининг таснифи, ишлаши ва чидамлилиги.

Шунингдек, ISO 45001, Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизликни бошқариш тизимлари - фойдаланиш бўйича кўрсатмалар билан талабларни тўлдиради.

ISO / ТС 20559  маҳсулот маркировкасидан тортиб то эвакуация маршрутлари ва ускуналар маркировкасини қамраб олади, шунингдек белгиларни қаерга қўйиш кераклиги бўйича керакли тавсиялар беради.

Мазкур  янги қўлланма  Германиянинг DIN ташкилоти раҳбарлигида ISO / TC 145 / SC 2 қуйи техник қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган.

Мазкур мақола Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг маълумотларига асосланган. Қўшимча маълумот олиш учун “Ўзстандарт” агентлиги Халқаро хамкорлик бошқармасига ёки  қуйидаги ҳаволага мурожаат қилишингиз  мумкин https://www.iso.org/news/ref2609.html

 

        «Ўзстандарт» агентлиги

Халкаро муносабатлар бошқармаси