Миллий сифат инфратузилмаси қонунчилигини халқаро меъёрларга мослаштириш мақсадида, жорий йилда «Метрология тўғрисида»ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилинди. Шу билан бирга «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонунининг лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Стандартлаштириш бўйича 14 мингдан ортиқ халқаро меъёрлар билан уйғунлашган стандартлар қабул қилиниб, Европа стандартлаштириш ташкилоти (CEN) билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Ички бозорни сифатсиз ва хавфли маҳсулотлардан ҳимоя қилиш мақсадида, 10 та янги техник регламентлар қабул қилинди.