«Ўзстандарт» агентлиги томонидан мамлакатимизда фаолият юритаётган мувофиқликни баҳолаш идоралари, шу жумладан хусусий сертификатлаштириш идоралари ва лабораторияларида давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишининг ҳолати тизимли ўрганилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳридаги “Topfin result” ва “Nipo standart” корхоналари қошидаги маҳсулотларни сертификатлаштириш идоралари ва синов лабораторияларида мувофиқликни баҳолаш натижаларини давлат тилида расмийлаштирилиши, мувофиқликни баҳолашда қўлланилаётган стандартларнинг давлат тилига таржима қилинишида мутахассисларнинг жалб қилиниши билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиб, бу йўналишдаги ишлар таҳлил қилинди ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган режалар белгилаб олинди.