Бугун Ташки ишлар вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари вакиллари билан «Ўзстандарт» агентлигида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда меҳмонларга сўнгги йилларда мамлакатимизда стандартлаштириш, метрология, техник жиҳатдан тартибга солиш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида олиб борилаётган ишлари тўғрисида маълумот берилди.

Дипломатик ва консуллик ваколатхоналар билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида фикр алмашилди.

 

Соҳани ривожлантириш юзасидан дипломатик ва консуллик ваколатхоналари вакиллари томонидан керакли таклифлар ва тавсиялар берилди.

Тадбир иштирокчилари Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон миллий метрология институти лабораториялари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

 

Учрашув сўнггида «Ўзстандарт» агентлиги ва Халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш идоралари ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлашда фаол иштирок этаётган бир гуруҳ дипломатик ва консуллик ваколатхоналар раҳбарлари ташаккурномалар билан тақдирланди.