«Ўзстандарт» агентлиги миллий маҳсулотларимизни жаҳон бозорларига экспорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа Иттифоқи комиссиясининг халқаро ЕEК ООН стандартлари 215 та, Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Кодекс Алиментариус» озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бўйича қабул қилинган 27 та, Халқаро ISO ташкилотининг 210 та стандартлари жами 233 та жойлардаги ишлаб чиқариш ва маҳаллий экспортёр корхоналарга халқаро меъёрларининг афзалликлари юзасидан маълумотлар берилди.
Ҳудудларда жойлашган 93 та тумандаги 153 та корхоналарнинг 58 турдаги маҳсулотларини дунёнинг 35 та мамлакатларига экспорт қилинишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек 140 та майиз маҳсулотини экспорт қилувчи корхоналарни замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш мақсадида CODEX STAN 67-1981 «Стандарт на изюм» стандартлари билан бепул таъминлаб берилди.