COVID-19 пандемияси дунёда тубдан ўзгартирди. Ходимларни ҳимоя қилиш бўйича ҳар томонлама, самарали ишлашни давом эттириш бўйича умумий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш зарурлигини англаган ҳолда, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича ISO мутахассислари қисқа вақт ичида янги қўлланма ишлаб чиқишга киришдилар.
Халқаро ISO стандартини ишлаб чиқиш учун ўртача уч йил керак бўлса, яқинда чоп этилган ISO / PAS 45005, Соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш - COVID-19 пандемияси пайтида хавфсиз ишлаш бўйича умумий кўрсатма, вазиятнинг долзарблиги ва бугунги кунда бундай маълумотларга эҳтиёж сезилиб, атиги уч ой ичида ишлаб чиқилди.
ISO / PAS 45005 стандарти COVID-19 пандемияси пайтида ишчилар ва манфаатдор томонларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини бошқариш бўйича энг яхши халқаро тажрибаларни ўз ичига бирлаштиради ва мавжуд бўлган миллий кўрсатмалар
ва қоидаларни тўлдиришга мўлжалланган.
ISO / PAS 45005 стандарти 26 та мамлакат экспертлари томонидан ишлаб чиқилган.Ушбу формат пандемия ва янги маълумотларнинг пайдо бўлишига қараб, ҳужжатни ҳозирги шаклида янгилашга ёки расмий стандартга айлантиришга имкон беради.
Мазкур мақола Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг маълумотларига асосланган. Қўшимча маълумот олиш учун «Ўзстандарт» агентлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармасига ёки қуйидаги ҳаволага мурожаат қилишингизмумкин https://www.iso.org/ru/news/ref2603.html
«Ўзстандарт» агентлиги
Халкаро ҳамкорлик бошқармаси