2020 йил дунё ҳамжамияти ва юртимиз ҳаётида ижобий ўзгаришлар билан бирга, инсониятни катта синовлардан ўтказди. Глобал пандемия шароити қанчалик оғир ва машаққатли бўлмасин, бирдамлик, ҳамжиҳатлик, ақл ва идрок билан яшаб, меҳнат қилиш тўғри йўл эканлигини кўрсатди.

Муҳтарам Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан мураккаб жараёнларда кўрилган аниқ чора-тадбирлар натижасида халқимиз учун тиббий ҳимоя воситалари ва бошқа амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Айни шундай шароитда «Ўзстандарт» агентлиги ва тизим-ташкилотлари, ҳудудий бўлинмалари тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчиларга яқин елкадош бўлиб, фаолиятларини давом эттирдилар.

Карантин даврида мувофиқликни баҳолаш, миллий маҳсулотларимизнинг сифатини ошириш, халқаро стандартларни қабул қилиш, экспорт имкониятларини ошириш, сифат миллий инфратузилмасини шакллантиришда ҳамжиҳатликдаги ҳаракатларимиз амалга оширилди.

Куни кеча Муҳтарам Президентимизнинг Олий мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаларида янги йилда иқтисодиётимизни янада ривожлантиришда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштиришнинг айнан иқтисодиёт тармоқларида амалга оширилиши бизнинг олдимизга устувор вазифа сифатида қўйилди.

Албатта 2021 йилда барчамиз бирдамлик ва ҳамжиҳатликда бундай вазифаларнинг ижросини таъминлашимиз лозим.

Фурсатдан фойдаланган ҳолда барчангизга мустаҳкам соғлик-саломатлик, хонадонингизга файзу барака тилаймиз. Янги йилда қилинган барча орзу-умидларингиз рўёбга чиқишига тилакдошмиз.

Янги йилингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,

«Ўзстандарт» агентлиги

Бош директори Д. Саттаров