Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази томонидан  Андижон ва Қашқадарё ҳудудий филиалларида металл маҳсулотларини синаш бўйича лабораторияларни модернизациялаш ҳамда Тошкент шаҳрида синов лабораториясининг янги биносини қурилиши ва уни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш ишлари «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ва «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган.

Лабораторияларга харид қилинадиган ускуналар  бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан Чехиянинг “EXPORTA” компанияси билан Тошкент шаҳри лабораторияси учун 13 дона синов ускунасини харид қилишга шартнома имзоланди.