«Ўзстандарт» агентлиги тизимидаги Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати марказининг синов лабораториялари Жаҳон банкининг 11,6 млн.долл. миқдоридаги имтиёзли кредити ҳисобига модернизация қилиш ва замонавий ускуналар билан таъминлаш учун тендер эълон қилиниб, Германиянинг “LMS Consult GMBH & CO. KG” компанияси билан шартнома имзоланди.
Унга кўра, Хоразм ва Бухоро филиалларида лабораторияларнинг бинолари тайёрланиб, янги жиҳозлари ўрнатилди.