«Ўзстандарт» агентлиги масъуллари Самарқанд вилояти Ургут туманидаги «Ургут Эркин иқтисодий ҳудуди»да жойлашган тадбиркорлик субъектлари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилари билан учрашдилар.

Унда миллий маҳсулотларимизнинг сифатини ошириш, рақобатбардошлигини таъминлаш ва сифат миллий инфратузилмасини шакллантиришда уларга яқин кўмакдош эканлигини билдирдилар.

Энг муҳими, «Ўзстандарт» агентлиги ва Ургут тумани ҳокимлиги ўртасида замонавий лабораторияни ташкил этиш масаласида туман ҳокими Б.Жабборов билан учрашув бўлиб ўтди.

Унга кўра Ургут туманида янги замонавий синов лабораториялари ташкил этилади.