Тадбирда Арманистон, Беларус, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари (МГС аъзолари)нинг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича миллий идораларининг, шунингдек МДҲ Ижроия қўмитаси ва МГСнинг стандартлар Бюроси вакиллари иштирок этди.
Кун тартибига асосан йиғилиш иштирокчилари томонидан МДҲ иштирокчи-давлатларида техник жиҳатдан тартибга солиш, давлатлараро стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, аккредитатлаш, техник регламентлар, меъёр ва қоидаларга риоя этилиши устидан назорат ва текширув соҳасида биргаликда амалга ошириладиган ишлар, Маҳсулот ва хизматлар сифати соҳасидаги ютуқлари учун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат мукофоти танлови, МГСнинг 2030 йилгача Ривожланиш стратегияси лойиҳаси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг ўзаро савдо-сотиқдаги техник тўсиқлар тўғрисидаги Битим лойиҳаси, пандемия даврида миллий стандартлаштириш ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишларга оид масалалар муҳокама қилинди.
Тадбир якунига кўра МГС доирасида барча соҳаларни такомиллаштиришга оид бир қатор вазифалар белгиланди.