«Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон миллий метрология институти ва “GIZA” маркази ҳамкорлигида семинар – тренинг ўтказилди. Семинарда «Ўзстандарт» агентлиги ва тизим корхоналари жумладан, ЎзММИда фаолият олиб бораётган 70 нафарга яқин хотин қизлар иштирок этишди.
Тадбир жамиятда ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, оила ва хотин қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш юзасидан интерактив мулоқот шаклида бўлиб ўтди.
Хотин-қизларни мавқеини юксалтириш, давлат ва жамият қурилишидаги иштирокини янада фаоллаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, оилани мустаҳкамлаш ва фарзанд тарбияси билан боғлиқ масалалар бўйича берилган саволларга “GIZA” марказидан таклиф этилган психолог Умида Агзамова жавоб бериб ўтди.
Юртимизда аёлни улуғлаш, уни ижтимоий муҳофаза қилиш, жамиятдаги нуфузини ошириш, уларга ўз истеъдод ва иқтидорини намоён этиш имкониятларини яратиб бериш йўлидаги бу каби тадбирлар ЎзММИ нинг 16 та филиалларида ҳам навбатма – навбат ўтказилиб келинмоқда.
Бугун аёлларимиз нафақат оила бекаси, фарзанд тарбиячиси, балки давлат ва жамият қурилишида, тадбиркорликда, илм-фанда, санъат, спорт қўйинки ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида иқтидор эгалари эканликларини намоён этмоқдалар.