2020 йилнинг ўтган даврида 205 та корхоналарда 227 та сифат менежменти тизимлари жорий этилди.

Бунда, 163 та корхоналарда сифат менежменти тизими бўйича (ИСО 9001), 8 та корхонада экологик менежменти тизими бўйича (ИСО 14001), 22 та корхона озиқ-овқат хавфсизлиги менежменти тизими бўйича (ИСО 22000), 17 та корхона энергетик менежменти тизими бўйича (ИСО 50001) сертификатлаштирилди.

Иқтисодиёт тармоқлари кесимида сертификатлаштирилган корхоналарнинг асосий қисми озиқ-овқат (32 та), енгил саноат (24 та), қурилиш (26 та) саноатига, шунингдек фармацевтика маҳсулотлари (10 та) ишлаб чиқариш корхоналарига тўғри келади.

Сифат менежменти тизимларини сертификатлаш 17 та аккредитланган идоралари томонидан амалга оширилмоқда.