Стандартлар институтида «Аёллар психологиясининг ўзига хос жиҳатлари» мавзусида хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Семинарда «Оила» илмий-амалий марказининг лойиҳа раҳбари психология фанлари номзоди, дос. Феруза Акрамова ҳамда олий тоифали шифокор Раъно Шоназаровалар иштирок этдилар.
Тадбир давомида аёллар психологиясининг ўзига хос хусусиятлари, аёл руҳиятидаги турли ўзгаришлар, муаммолар ва уларни бартараф этиш омиллари ҳақида сўз юритилди.