Президентимизнинг ПҚ-3790-сонли Қарорига асосан “UzTest” маркази ва унинг филиаллари қошидаги 8 та озиқ-овқат ва қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини синаш лабораториялари модернизация қилинмоқда.
Бугунги кунда замонавий синов ускуналарини тўлақонли ишлашини таъминлаш мақсадида Америка қўшма штатларининг “Waters” компанияси томонидан 6500 АҚШ доллари миқдоридаги калибровка, стандарт эритмалари етказиб берилди.
Натижада, Республикамизда етиштирилган ҳамда ишлаб чиқарилган шунингдек, четдан импорт қиланаётган озиқ-овқат ва қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ҳалқаро стандартларга мувофиқ сифат ва ҳавфсизлик кўрсаткичлари бўйича лаборатория синовларидан ўтказиш имконияти яратилади.