«Ўзстандарт» агентлиги тизим-ташкилотларида давлат тилида иш юритишни таъминлаш, маърифий ишларнинг самарадорлигини оширишга эътибор қаратиб келинмоқда.
Стандартлар институтида давлат тилида иш юритишнинг бугунги ҳолати, стандартларни айнан давлат тилига таржима қилиш юзасидаги ишлари ўрганилди.
Институтнинг ҳар бир бўлимлари фаолияти билан танишиш жараёнида иш юритишга оид барча меъёрий ҳужжатларнинг давлат тилида бўлиши, унинг бугунги кундаги аҳамияти юзасидан тегишли тавсиялар берилди.