“Озиқ-овқат маҳсулотлари ёрлиқланишига бўлган талаблар” ҳамда “Озиқ-овқат маҳсулотларининг қадоқланиши хавфсизлиги” умумий техник регламентлари лойиҳаси муҳокамага қўйилмоқда.
Ушбу умумий техник регламентлар лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2016 йилдаги 298-сонли “2020 йилгача бўлган даврда сифат миллий инфратузилмасини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Лойиҳа бўйича таклиф ва камчиликлар 01.12.2016й. қадар “Ўзстандарт” агентлигининг “Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот интитути” га юборишингиз мумкин.
Алоқа учун шахс: Ғуломов С.А.
Манзил: 100059, Тошкент ш.., Чўпон ота кўчаси 9 «В», тел: 250-71-99, E-mail: info@smsiti.uz