Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 724-сонли қарори билан тасдиқланган «Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламенти тасдиқланди. (https://lex.uz/docs/5108431)

Мазкур техник регламент Вазирлар Маҳкамасининг «Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 19 июлдаги 520-сон қарори ўрнига амалга киритилмоқда.

Ушбу техник регламентда ёғ-мой маҳсулотлари хавфсизлигига доир санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативлари, ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қадоқлаш, тамғалаш, сақлаш, ташиш, қайтариб олиш ва утилизация қилиш (қайта ишлаш), муомалага чиқариш, сотиш, намуна олиш, идентификация қилиш ва мувофиқлигини баҳолаш ҳамда синовдан ўтказиш талаблари ўрнатилган бўлиб, халқаро норматив ҳужжатлар талаблари билан уйғунлаштирилди.

Хусусан, ёғ-мой маҳсулотларга тегишли барча атама ва таърифлар янгиланди, 24 та янги атама ва таърифлар билан тўлдирилди. Шу жумладан истеъмолчиларни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида маҳсулотни қалбакилаштириш тўғрисидаги атама ва таърифлар, шунингдек хавфсизлик ва сифат бўйича қўшимча кўрсаткичлар киритилади

Озиқавий ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар жумладан ёғ-мой корхоналари 2022 йил 1 январгача ХACCП (Hazard Analysis and Critical Control Points) тамойилларига асосланган тартиботларни ишлаб чиқиши ва жорий қилиши юзасидан талаби ўрнатилди.

Хавфсизлик кўрсаткичлари, уларни меъёрлари ва синов усулларини халқаро талаблар билан уйғунлаштириш, хусусан ўсимлик мойларини идентификациялашда қўшимча мезонлар киритилди, ёғ кислоталари трансизомерлари, токсик элементлар, антибиотиклар меъёрлари қатъийлаштирилди диоксин, эрук кислотаси, эркин госсипол каби кўрсаткичлар учун меъёрлар ўрнатилди.

Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач амалга киритилади.