Бугунги кунда саноат кластерларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ташқи ва ички бозорларда рақобатбардошлилигини янада ошириш мақсадида халқаро стандартларни жорий этиш муҳим аҳамиятга эга.
«Ўзстандарт» агентлиги саноат кластерларда халқаро стандартларни жорий этишда амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Шу асосда, бугунги кунда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган саноат кластерлари учун ташкил этилган семинар иштирокчиларига халқаро стандартлари талаблари, уларнинг афзалликлари ва мавжуд имкониятлари ҳамда соҳага тегишли бошқа масалалар юзасидан мутахассислар томонидан батафсил тушунтириш берилди.