Ўзбекистон миллий метрология институти масъуллари Жиззах шаҳридаги саноат ҳудудида жойлашган ингичка толали шишали момиқ Ўзбекистондаги ягона ишлаб чиқарувчиси бўлган «Эко климат»корхонаси Ўзбек – Хитой қўшма корхонасида бўлиб, тадбиркорлар иштирокида сайёр учрашув ўтказилди.
Унда ишлаб чиқарувчиларга метрология миллий тизимини ривожлантириш масалалари тўғрисида тушунчалар берилиб, маҳсулот сифати ва экспорт жараёнида соҳанинг муҳимлиги юзасидан маълумот берилди.
Шунингдек, учрашувда масъуллар “Маҳсулотлар сифати ва рақобатдошлигини ошириш учун миллий стандартларни халқаро талабларга мослаштириш ва корхоналарга жорий этиш муҳим вазифа ҳисобланиши, янги миллий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилишга хизмат қилишини таъкидладилар.