«Ўзстандарт» агентлиги жорий йилда метрология соҳасини халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида, «Метрология тўғрисида»ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилинди.

Янги таҳрирдаги Қонун Метрологияга оид фаолият соҳасидаги (OIML, BIPM) халқаро талаблар билан мувофиқлаштирилди ҳамда хусусий бизнес субъектларини метрологик хизматлар кўрсатиш фаолиятига жалб этиш, жумладан ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш имконияти яратилди.

Шунингдек, саноат тармоқларида ўлчашларнинг ягоналиги таъминланади, маҳсулот ва хизматларнинг сифат ва рақобатбардошлигини оширишга қаратилган таянч метрология хизматларини ташкил этиш учун ҳуқуқий асос яратилди.