Миллий, минтақавий, давлатлараро ва халқаро стандартлаштириш ишларини такомиллаштириш мақсадида «Ўзстандарт» агентлигининг қарори билан «Ўзавтотранстехника» илмий-ишлаб чиқариш маркази қошида STQ 7 «Транспорт» соҳасида стандартлаштириш бўйича техник қўмитаси ташкил қилинди.
Соҳага оид стандартларни ишлаб чиқишда манфаатдор томонларнинг таклифларини кўриб чиқиш, стандартларни ишлаб чиқиш, ўзгартиришлар киритиш, иш дастурига мувофиқ стандартларни ишлаб чиқиш Техник қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Шунингдек ушбу техник қўмитанинг мақсадларидан бири давлат, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг манфаатларида миллий, минтақавий, давлатлараро ва халқаро стандартлаштириш ишларини олиб бориш ҳисобланади