Ўзбекистон Республикаси ва Чехия Республикаси ўртасида иқтисодий-саноат ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси cаккизинчи йиғилиши доирасида эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасининг ижросини таъминлаш мақсадида Чехия метрология институти билан инвестиция лойиҳалари бўйича онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Агентлик томонидан тақдим қилинган инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.
Тадбир натижасига кўра, Ўзбекистон Миллий метрология институти томонидан тақдим этилган Инновацион Метрология Комплекси лойиҳасига Чехия метрология институти томонидан 2021 йилнинг февраль-март ойларида эксперт техник хулосаси берилиши келишиб олинди.
«Ўзстандарт» агентлиги
Халқаро муносабатлар бошқармаси