Семинарда тараққиётнинг кушандаси бўлган тамагирлик, коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва ҳар бир давлат бошқаруви идораси фаолиятида очиқликни таъминлаш ва соҳага ахборот коммуникацияларни кенг жорий этиш орқали юқоридаги салбий иллатларга барҳам берилиши айтиб ўтилди.

Учрашув очиқлик тамойилига асосан савол-жавоб шаклида ўтди. Унда иштирокчилар мавзуга оид ўзларини таклифлари ва саволларига мутахассислардан жавоб олдилар.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъуллари сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупсиоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилаётганлигини ҳамда мамлакатда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва «яширин иқтисодиёт»ни қисқартириш чоралари кўрилаётганлиги ва «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаларининг жорий этилиш юзасидан муҳим вазифалар ижроси таъминланиб борилаётганини таъкидлади.

«Ўзстандарт» агентлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида меморандум имзоланишига келишиб олинди.