“Ўзстандарт” агентлиги  Халқаро Савдо Маркази экспертлари билан видоеконференция шаклида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувида “Мувофиқликни бахолаш тўғрисидаги” янги  қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Унда ушбу қонун лойиҳаси Жаҳон Савдо Ташкилотининг “Савдодаги техник тўсиқлар тўғрисидаги” битими талаблари билан уйғунлашуви ва такомиллашуви бўйича фикр алмашилди.

Тадбир натижаларига кўра,  Халқаро Савдо Маркази экспертлари томонидан  мазкур қонун ва уни  халқаро  меъёрий ҳужжатлар билан такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилди, шунинг билан бирга   техник жихатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш муҳокамасига бағишланган видеоконференция ўтказишга келишиб олинди.

 

“Ўзстандарт” агентлиги
Халқаро муносабатлар бошқармаси