«Ўзстандарт» агентлиги ва тизим-ташкилотларида ҳар бир мурожаатни чуқур таҳлил қилишга ва унга амалий ечим топишга эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Агентлик томонидан барча мурожаатлар таҳлил қилиниб, қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилиши таъминланмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахслардан 116 та ёзма, 261 та электрон, 47 та оғзаки, жами 424 та мурожаатлар келиб тушди.
Натижа ва таҳлилларга кўра жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган мурожаатларнинг 176 таси маҳсулотларни сертификатлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш, 47 таси стандартлар ва меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш, 41 таси ўлчов воситаларини метрологик қиёслашдан ўтказиш, 47 таси маҳсулотларнинг сифатини ўрганиш, 14 таси синов лабораторияларини аккредитациядан ўтказиш ва қолганлари бошқа масалаларга тўғри келади.
Кўриб чиқиш натижалари бўйича 178 та мурожаатлар бўйича тегишли чоралар кўрилиб, мурожаат эгалари қаноатлантирилди, 246 та мурожаат муаллифларига амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.