Мамлакатимизда экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантириш вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида,экспортёр ва экспорт имкониятига эга бўлган корхоналарда замонавий халқаро стандартларни жорий этишда кўмаклашиш, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишда ташқи бозорларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек СОVID 19 пандемияси даврида маҳаллий экспортёр корхоналарни қўллаб қувватлаш мақсадида, импорт маҳсулотларига Бирлашган Араб Амирлиги, Покистон ва Эрон давлатларида қўйилган талаблар ўрганилди.
Бундай талабларни ўрганиш тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчиларга бир қанча енгилликлар яратади.
Ушбу давлатларда импорт талаблар бўйича қўшимча маълумот олиш учун «Ўзстандарт» агенгтлиги Халқаро хамкорлик бошқармаси (+998 71 20200 11, ички 1027) ёки Экспортга кўмаклашиш бюроси (+998 71 20200 11, ички 1171) мурожаат қилиниши мумкин.
«Ўзстандарт» агентлиги
Халкаро муносабатлар бошқармаси
Экспортга кўмаклашиш бюроси