Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4892-сон қарори билан тасдиқланган «Афғонистон Ислом Республикаси билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш» чора-тадбирларининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида, «Ўзстандарт» агентлиги ҳамда «Паррандасаноат» уюшмаси билан ҳамкорликда паррандачилик корхоналарига халқаро «ИСО 22000» ва бошқа халқаро стандартларини жорий этиш бўйича онлайн семинар ўтказилди.

Унда паррандачилик корхоналари фаолиятида халқаро стандартларнинг жорий этилиши ва унинг афзалликлари муҳокама этилди.