Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сонли «Республиканинг экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида экспортёр ва экспорт имкониятларига эга корхоналарда замонавий халқаро стандартларни жорий этишда кўмаклашиш, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишда ташқи бозорларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек СОVID 19 пандемияси даврида маҳаллий экспортёр корхоналарни қўллаб қувватлаш мақсадида, импорт маҳсулотларига Хитой Халк Республикаси, Ҳиндистон ва Малайзия давлатларида қўйилган талаблар ўрганилди.
Ушбу давлатларда импорт талаблар бўйича қўшимча маълумот олиш учун «Ўзстандарт» агентлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси (+998 71 20200 11, ички 1027) ёки Экспортга кўмаклашиш бюроси (+998 71 20200 11, ички 1171) мурожаат қилиниши мумкин.
«Ўзстандарт» агентлиги
Халқаро муносабатлар бошқармаси
Экспортга кўмаклашиш бюроси