Истеъмолчи учун маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлиги муҳим. «Ўзстандарт» агентлиги ва манфаатдор вазирлик, идоралар ҳамкорлигида қабул қилинаётган техник регламентлар маҳсулотларга қўйиладиган сифат ва хавфсизлигини таъминлайди.
Техник регламентларни ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий қилиш мақсадида жорий йилда 4 та умумий ва 4 та махсус техник регламентлар қабул қилинди.
Техник регламентлар 48 тани ташкил этади.
Йил якунига қадар 6 та техник регламент ишлаб чиқиш белгиланган.