2016 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра Республикамизнинг 2923 та корхоналарида ҳалқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизимлари жорий этилди ва уларга 3047 та мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги “2020 йилгача сифат миллий инфраструктурасини ривожлантириш Дастурни тасдиқлаш тўғрисида” ги 298-сонли қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган ҳамда вазирлик ва идорлар таркибига кирувчи 2016-2019 йилларда жами 3010 та корхоналарда сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш ва сертификатлаштириш ишлари белгиланган. (шундан, 2016 йилда 785 та, 2017 йилда 763 та, 2018 йилда 755 та ва 2019 йилда 707 та корхонада).
Дастур бажарилишининг таҳлили шуни кўрсатдики, жорий 2016 йилда белгиланган жами 785 та корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган СБТ жорий этиш ишлари бошланган бўлиб, шундан 696 та (88,7%) корхоналарда СБТ сертификатлаштирилди.
ИСО 9001 сериядаги ҳалқаро стандартига асосан сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш билан бирга, қуйидаги тизимларни жорий этиш ишлари ҳам фаоллашмоқда:
- саноат ҳавфсизлиги менеджменти (OHSAS 18001) – ҳозирга қадар республиканинг 68 та корхонаси сертификатлаштирилган;
- экологик менеджментни (ИСО 14001) – 53;
- озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлик менеджменти (ИСО 22000) – 68;
- энергоменежментни (ИСО 50001) – 2;
- интерграллашган менеджмент тизими – 53;
- яхши ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) – 8;
- машинасозлик ва мувофиқ равишда бутловчи қисмларни етказиб берувчи корхоналарда сифат менеджменти (ИСО 16949) – 33.