«Ўзстандарт» агентлиги томонидан янги таҳрирдаги ишлаб чиқилган «Стандартлаштириш тўғрисида» ги қонун лойиҳаси Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектлари ўртасида муҳокама қилинди.

Муҳокама жараёнида қонун ташаббускорлари томонидан янги қонун лойиҳасининг мақсади, унга киритилаётган асосий ўзгаришлар, халқаро талабларнинг мазкур қонун лойиҳасига уйғунлаштирилганлиги ва қонун лойиҳаси нормаларининг тадбиркорлар фаолиятига ижобий таъсири тўғрисида маълумотлар берилди. Тадбир иштирокчилари қонун лойиҳаси юзасидан ўзларининг саволлари, таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди. Учрашув ишчанлик ва конструктив тарзда ўтди.

Лойиҳа ташаббускорлари қонун лойиҳаси бўйича билдирилган барча таклиф ва тавсияларни инобатга олган ҳолда янада такомиллаштиришга келишиб олдилар.