Ўзбекистон миллий метрология институти ва Миллий матбуот маркази ҳамкорлиги ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.

Мазкур тадбир давомида институтнинг жорий йилда амалга оширган ишлари сарҳисоб қилиниб, келгусида амалга ошириши режалаштирилган ишлари тўғрисида журналистларга маълумотлар берилди.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, Ўзбекистон миллий метрология институти, Халқаро тарози ва ўлчовлар бюроси 
Бош конференция ва Осиё Тинч океани давлатлари метрологик дастурининг ассоциациялашган аъзо мақомини олди, давлатлараро техник қўмиталари (КООМEТ) солиштиришларида иштирок этмоқда.

Германиянинг JENOPTIK Robot GmbH компанияси билан ҳамкорликда қиймати 93 минг евро бўлган «Автотранспорт воситаларини ҳаракат тезлигини ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш» лойиҳасини амалга ошириш жараёнида 6 та лаборатория ускуналари келтирилди.

2020 йилдан метрология хизматлари бўйича мурожаатларни қабул қилиш 
ва хизматларни тақдим этиш учун “metrologiya.nim.uz” ахборот тизими «ягона интерактив давлат хизматлари портали»га интеграция қилиниб, 163,5 минг қиёслаш сертификатлари электрон равишда расмийлаштирилди.

Мазкур соҳада келгусида «Рақамли Ўзбекистон – 2030» доирасида умумий қиймати 332 млн сўм бўлган «Е-Метрология» ахборот тизимини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Тадбир жараёнида журналистларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.